Расман! "Валенсия" ўз сафига "Интер" футболчисини қўшиб олди

Испаниянинг “Валенсия” клуби расман “Интер” ҳимоячиси Жейсон Мурильони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кўршапалаклар” 25 ёшли колумбиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 2 йилга ижарага олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Валенсия” Ла Лиганинг дастлабки турида ўз майдонида “Лас-Пальмас”ни 1:0 ҳисобида енгиб, чемпионатни ғалаба билан бошлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!