Расман! “Вест Хэм” МЮ собиқ футболчисини сотиб олди

Англиянинг “Вест Хэм” жамоаси “Байер” ҳужумчиси Хавьер Эрнандесни сотиб олганини эълон қилди. Яқин кунларда 29 ёшли футболчи “болғачилар” учун тиббий кўрикдан ўтади хамда жамоа билан шартнома имзолайди.

Илгарироқ, Sky Sports “Вест Хэм” мексикалик форвард учун “Байер”га 13 млн фунт беришга тайёр эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ футболчиси 2015 йилдан буён “доришунослар” сафида тўп суриб келмоқда ва немис жамоаси сафида 76 та расмий учрашув ўтказиб, 39 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!