Расман: Харри Кейн “Тоттенхэм”да 2022 йилга қадар тўп сурадиган бўлди (Фото)
Ads

 

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн расман “шпорлар” билан амалдаги шартномасини 2022 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2015/2016 йилги мавсумда премьер-лигада 25та тўп киритиб, мусобақа тўпурарига айланган эди. 23 ёшли футболчи “Тоттенхэм” таркибида жами 137та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 70та гол ёздириб қўйишга эришган.