Расман! Янги мавсумдан бошлаб Ла Лигада Puma тўпларидан фойдаланилади

Puma янги мавсумдан бошлаб Испания Ла Лигасининг техник ҳамкорига айланади.

Puma комапанияси тарқатган хабарга кўра улар Ла Лига билан узоқ йиллик шартнома имзолашган ва у янги 2019/20 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради.

Энди келаси мавсумдан бошлаб Испания примеросида Puma томонидан ишлаб чиқарилган тўплардан фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча мавсумлардан буён Ла Лига учрашувларида Nike компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тўплардан фойдаланиб келинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!