Расман! “Ювентус” 40 млнга футболчи сотиб олди(фото)
Ads

Италиянинг “Ювентус” клуби “Фиорентина” форварди Федерико Бернардескини сотиб олганини расман эълон қилди. Туринликларнинг расмий сайтида ёзилишича, трансфер суммаси 40 млн еврони ташкил этади.

Шунингдек, “фиалькалар” Бернардескининг кейинги трансферидан 10 % улушга ҳам эга бўлишлари мумкин. Бироқ бу сумма 5 млн евродан кўп бўлмаслиги белгилаб қўйилган.

Бернардески “кекса синьора” билан беш йиллик шартнома имзолади.

Якунланган мавсумда 23 ёшли футболчи А Серияда 32 баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол киритди ва 4 голга ассистентлик қилди.