Расман!
Ads

"Ювентус" клуби ўзининг расмий сайтида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Данилони сотиб олганини эълон қилди.

Унга кўра 28 ёшли бразилиялик футболчи туринликлар билан 2024 йиллик шартнома имзолади. А Серия чемпиони унинг трансфери учун “шаҳарликлар”га 37 млн евро тўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Юве”нинг ўзи португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселуни “Сити”га 65 млн еврога сотиб юборди.

Маълумот учун, Данило “Манчестер Сити” да 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 60та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.