Расман! “Ювентус” футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Марио Лемина фаолиятини Англиянинг “Саутгемптон” жамоасида давом эттиради.

Габонлик ярим ҳимоячи инглиз клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг учун “авлиёлар” италияликларга 17 млн евро тўлашади.

“Ювентус” расмий сайтида ёзилишича, “кекса синьора” унинг янги жамоасида қайд этган натижаларига қараб, яна 3 млн евро миқдоридаги бонусга эга бўлиши мумкин бўлади.