Расман! “Ювентус” Костани ўз сафига қўшиб олди(фото)
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси футболчиси Дуглас Коста фаолиятини “Ювентус”да давом эттиради. Турин клуби Костани 6 млн евро эвазига икки йил муддатга ижарага олди.

“Кекса синьора”да кейинчалик 27 ёшли ярим ҳимоячини 40 млн  еврога сотиб олиш имконияти бўлишини қўшимча қилиш жоиз.

Бундан ташқари юқоридаги сумма Костанинг ўйинларига қараб яна 1 млн еврога ошиши мумкин.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи якунланган мавсумда Бундеслигада 23 та баҳсда майдонга тушди. Бироқ Коста шулардан фақат 14 тасини асосий таркибда майдонга тушганини қайд этиш жоиз.