Расман! “Ювентус” ПСЖ футболчисини қўлга киритди
Ads

Италиянинг “Ювентус” клуби Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Блез Матюидини сотиб олганлигини эълон қилди.

30 ёшли футболчи туринликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Франциялик футболчи “кекса синьора” учун 20 млн еврога тушди. Бу сумма 3 йил давомида бўлиб тўланади.

Яна 10,5 млн евро эса, Матюидининг “Ювентус” сафидаги ўйинлари сонига қараб бонус сифатида берилиши мумкин.