Расман! “Ювентус”га Буффоннинг “тагига сув қуядиган” дарвозабон келди(фото)
Ads

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозабони Войцех Шенсни Италиянинг “Ювентус” клуби футболчиси сифатида расман оммага таништирилди.

27 ёшли кипер “кекса синьора” билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. У янги жамоаси сафида 23-рақамда тўп сурадиган бўлди.

“Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Босимни хис этмаяпман. Мен “Ювентус”га ёрдам бериш учун ва уни энг юқори даражага чиқишида кўмаклашиш учун келдим. Бу менинг фаолиятимдаги энг яхши қарорим бўлди”, – деб айтиб ўтди польшалик посбон.

Якунланган мавсумда “бўрилар” сафида жами 39 ўйинда иштирок этди ва 41 та тўп ўтказиб юборган Войцех афсонавий Жанлуиджи Буффонга рақобат қилишига тўғри келади.