РАУФ ИНИЛЕЕВДАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Ads

"Обод" жамоасининг янги бош мураббийи Рауф Инилеев ҳам клуб матбуот хизмати орқали халқимизга байрам табригини йўллади.

- Юртдошларимизни, миллионлар ўйинининг асл ишқибозларини, мураббий-ю, футболчиларни янги 2017 йил билан чин қалбимдан табриклайман! 2017 йил бизга хурсандчиликларни тақдим қилсин! Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқиб, азалий орзуимизни рўёбга чиқарсин! Осиё миқиёсидаги мусобақаларга иштирок этадиган клубларимиз мамлакатимиз шаънини муносиб тарзда ҳимоя қилиб, ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришсин! 

 

Якунланаётган йилда олий лигада ўз дебютини нишонлаган "Обод" келаси мавсум чемпионатда янада яхшироқ иштирок этиб, ўз мухлисларини хурсанд қилсин ва кучлилар сафидан янада мустаҳкам жой олсин!