Равшан Эрматов: Биз футболга хизмат қилиш учун келдик (фото)
Ads

Анжуман аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди ва даставвал куни кеча бўлиб ўтган ОАВ ҳодимлари куни билан йиғилган журналистларни табриклади. Сўнг соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар, келажакдаги режалар ҳақида сўз очди.

"Сўнгги йилларда футбол ҳақидаги мақолаларни мунтазам равишда ўқиб бордим ва бу борада ўзимнинг фикрларим бор. Илгари танқидий мақолалар кўплаб ёзиларди, ҳозир эса таҳлилий мақолалар ва таклифлар берилмоқда. Бу албатта яхши ҳолат. Сўнгги вақтларда интервью беришимни сўраб мурожаат қилганлар сони кўп бўлди. Шу боис яхшиси, катта матбуот анжумани ташкил этишни маъқул кўрдим.

Илгари айтганимдек, менга бу ерда ўтиришдан кўра, майдонда бўлиш қулайроқ. Аммо менга билдирилган шундай улкан ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Футболимизда келишилган ўйинлар ва тотализатор масаласи оғриқли нуқта бўлиб турибди. Футболда адолат ўрнатмас эканмиз, бир қадам ҳам олдинга силжимаймиз. Зеро, Амир Темур айтганидек, "Куч - адолатдадир".  Тушунаман, футбол хатолар ўйини. Буни таниқли мутахассислар ҳам тан олган. Футболчилар ҳам, ҳакамлар ҳам адашиши мумкин. Аммо бу хатолар атайин қилинса...

Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Шу мақсадда ЎФА биносига кириш қисмида махсус музей ташкил этилди. Фаҳрийларни эъзозлаш, уларнининг фикрини инобатга олиш, уларнинг футолимиздаги ўрнини юксалтиришга ҳам эътибор қаратамиз.

Биз сунъий равишда мухлисларни стадионга жалб этмаймиз. Сўнгги пайтларда мухлислик маданияти бўйича бир мунча олдинга қадамлар ташланди. Шунга қарамасдан ўйинлар вақтида ҳакамлар, футболчилар шаънига кўплаб ёмон сўзлар янграб турибди. Бунинг олдини олиш мақсадда махсус қўмита ҳам очилади.

Биз футболга хизмат қилиш учун келдик. Футболни, футбол ўйнайдиган инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, умид қиламанки барчаси яхши бўлади. Мураббийлар кенгашини қайта тиклашни мақсад қилганмиз. Бунда ўзбек футболи тарихи ва ўтмиши, замонавий футбол ҳақида чуқур билимларга эга бўлган мутахассислар иштирок этишади.

Фаолиятимнинг илк босқичини болалар футболини ўрганишга қаратдим. Спорт вазирлиги билан биргаликда ҳудудий футбол академияларини ўргандик. У ердаги камчиликларни аниқлаб олдик ва энди шароитларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Бугунги кунда болалар футболидаги мусобақалар сони камайиб кетган. "Чарм тўп", "Ёшлик" каби мусобақалар бўларди ва уларни қайта тиклашимиз керак. ФИФА, ОФК мутахассислари, сиз журналистлар билан бирга ўтириб, тизим ишлаб чиқишимиз керак.

Илк кунданоқ терма жамоалари мураббийлари билан учрашдик. Олдиндаги мусобқалар ва тайёргарлик режалари билан танишдик. Терма жамоа ўзбек футболи юзи саналади ва бу жамоаларга эътибор юқори бўлади.

Бундан кейин ЎФА ФИФА, ОФК, МОҚ ва Жисмоний тарбия ҳамда спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишлайди. ЎФА ПФЛда ўзини эмас футболни яхши кўрадиган шахсий манфаатини эмас, футбол манфаатини ўйлайдиган мутахассислар керак. ФИФАдан кадрлар масаласида аудит борасида ёрдам сўраганмиз.

Миллий чемпионатимиз савиясини кўтариш устида иш олиб боришимиз керак. Вақтни чўзиш, симуляция каби футболдаги иллатларни йўқотишга ҳаракат қиламиз. Жамоалар ПФЛга эмас, ПФЛ жамоаларга ишлаши керак. Менимча, бу энг тўғри йўл бўлади.

Ҳакамлик - футболимиздаги энг оғриқли нуқталаримиздан бири бўлиб қолган. Баъзан футболни савиясига ҳакамнинг савияси тўғри келмаяпти. Ҳакамлар орасида ҳайдовчилар, завод ва фабрика ишчилари ҳам бор. Биз бугун уларни ҳаваскорликдан профессионал босқичига олиб чиқишимиз керак. Улардан ҳам керакли шароитларни яхшилаганимиздан сўнг талаб қилсак яхши бўлади.

ОФК президенти билан келажакдаги режалар, бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишувга эришилди. Куни кеча мазкур ташкилотдан келган мутахассислар ўз таклифларини билдиришди ва икки томонлама шартнома имзоланди.

Марказий футбол ассоциацияси (CAFA) билан ҳам бирга ишлашни режалаштирганмиз. Илгари бу минтақада турли мусобақлар бўлар эди. Уларни тиклаш керак.

1501561800803

Футзалга ҳам эътибор қаратиш керак. Футзалчиларимиз ЖЧда иштирок этиб, ўзларининг нималарга қодир эканлигини исботлашди. Уларнинг олдиндаги режалари ҳам тасдиқланган. Аёллар футболи ҳам аста секинлик билан ўсиб бормоқда. Аёллар футболида мусобақаларни тўғри ташкиллаштиришга ҳаракат қиламиз.

Терма жамоаларимизнинг ўз базаси бўлиши керак. Спорт вазирлиги билан бу борада иш олиб борилмоқда. 6 та футбол майдони, меҳмонхона, ошхонага эга бўлган база Тошкент шаҳридан бироз чеккароқ ҳудудда махсус комплекс қуришни режалаштирганмиз. Албатта, бу 2-3 йилсиз бўлмайдиган иш эмас.

Футболчиларда қанча амалиёт кўпайса, шунча уларнинг маҳорати ошиб боради. Бунинг учун эса халқаро турнирлар жуда муҳим. Қирғизистон делегацияси келди ва бу борада алоқалар яхшиланди. Тожикистон ва яна бошқа кўплаб мамлакатлар билан ҳам алоқалар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу борада бир тизим ишлаб чиқиш керак аввал.

Мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ПФЛ билан ҳамкорликда қўмита тузиш керакмикан, билмади. Биз мураббийларга ишонишимиз, уларга имкон беришимиз керак. Жаҳон футболида мураббий ишдан олинганда товон пули тўланади. Балки бизда ҳам буни жорий этиш керакдир.

Мен ўзимдан олдинги барча раҳбарларга миннатдорчилик билдираман. Энди, иш бор жойда камчилик бўлади. Марҳум Мираброр Усмонов билан 10 йил бирга ишладим. Улар илк марта келганларида "Мен футбол одами эмасман. Мен сизларга шароит яратиш учун келдим" деб айтган эдилар. Кейинги раҳбарият даврида ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди.

6881561800803

ОФК турнирларини ўтказиш биз учун мақсад бўлиши керак. Ўсмирлар ва ёшлар қитъа миқёсидаги чемпионатларни ўзимизда қабул қилганмиз. Энди катталар ўртасидаги турнирларга ҳам эътибор қаратишимиз керак. Зеро бизнинг мухлислар, шаҳарлар бунга арзийди.

1821561800803

Эктор Купер катта мураббий. Унинг ўз қарашлари бор ва имкон бериш керак. Яқинда берган интервьюсида ҳам мен ўзбекка айланаяпман деб айтди. У ҳам, футболчилар ҳам кўникиб қолишди. Купер бир оила тузмоқчи ва унга ишонайлик. Мен мухлислардан ҳам, сиз журналистлардан Куперни қўллаб-қувватлашларини сўрайман", - деди Эрматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
29/06/2019 17:03
Умит буёққа торти равшан буёққа тортади масанга масанга ..... қолди хасанга бӯлябди бизда
77 77
29/06/2019 14:53
Ишончни окласа булгани
&
muxammad
29/06/2019 13:10
tarqalamiz... oldindan tayyorlangan savol javoblar... BABAyan haqida gap so‘z yo‘q...
&
НАСАФ КАРШИ
29/06/2019 12:09
БЕФОЙДА МАЖЛИСБОЗЛИК
&
29/06/2019 13:11
to‘g‘ri.
&
Husniddin.Shoniyozov
29/06/2019 12:02
Ravshan Ermatov uzbek fudboli rivojiga o'z hissasini qosha oladi albatta