Равшан Эрматов ва Азиз Асимов ОЧЛдан ўрин олган учрашувларга тайинланишди

Ҳамюртларимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва Азиз Асимов Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларни бошқариб боришади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Равшан Эрматов 5 март куни бўлиб ўтадиган Қатарнинг "Ал Дуҳайл" ва Эроннинг "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланган. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Азиз Асимов эса 6 март куни Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" ва Хитойнинг "Бейцин Гоань" жамоалари ўртасидаги ўйинда ишлайди. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмонов кўмаклашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!