Равшан Эрматовга клублар ўртасидаги ЖЧда иш топилди

 

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларида Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионатига старт берилди. 

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ишлаш учун ўз бригадаси билан БААга таклиф этилган.

Эрматов гуруҳи чорак финалдан ўрин олган Мексиканинг “Пачука” ва Марокашнинг “Видад Касабланка” жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.  Учрашув 9 декабрь шанба куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!