Равшан Ҳайдаров таркибга кирмаган Азиз Ғаниевни ҳам Туркияга олиб кетди
Ads

Хабарингиз бор мамлакатимиз олимпия терма жамоаси 2020 йили бўладиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун, 2019 йил март ойида Осиё саралаш босқичида иштирок этади.

Равшан Ҳайдаро бошчилигидаги терма жамоамиз 16-28 декабрь кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари ўтказди.

Ушбу йиғинга “Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси таклиф этилди. Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдухолиқов ва Илҳом Алижонов шулар жумласидандир.

Олимпия терма жамоамиз Туркия йиғинига жўнаб кетди. Бу йиғинда "Насаф" футболчилари сони яна биттага кўпайди. Аниқроғи, Азиз Ғаниев Туркияга йўл олган. Эътиборлиси, Азиз футболчилар рўйхатида келтирилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
15/01/2019 12:29
Ганиевдан термамизни янги лидери чикиши мумкин. Унинг у камида жарохат олмаслиги керак ва уз устида ишлаш керак албатта.