Райан Гарсия ва Люк Кэмпбелл жанги 7-раундда якунланди (Видео)

АҚШнинг Даллас шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Унинг марказий жангида енгил вазн тоифасининг WBC вақтинчалик камари учун Райан Гарсия (21-0,18 КО) ҳамда ҳаваскор боксда Олимпия чемпиони бўлган британиялик боксчи Люк Кэмпбелл (20-4,16 КО) тўқнаш келди.

2-раунддаёқ Кэмбелл кучли зарба билан Гарсияни нокдаунга туширганди. Бироқ Райан ўзини қайта тиклай олди ва 5-раундда кетма-кет зарбалари орқали Кэмпбеллни қийин ҳолатга тушириб қўйди. Асосий воқеа эса, 7-раундда рўй берди. Райан Гарсия рақибининг биқинига кучли зарба бериб, уни нокаутга учратди ва шу тариқа, WBCнинг вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу йўналишнинг асосий камари эса Девин Хейнига тегишли. 

Катта эҳтимол билан Гарсиянинг навбатдаги рақиби Девин Хейни ёки Жервонта Девис бўлиши мумкин. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар