Райан Гиггз: Бэйл Роналдунинг ўрнини боса олади
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ўйинчиси ва Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз Гарет Бэйлнинг “Реал”даги ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг фикрича, Криштиану Роналдунинг Мадрид клубидан кетиши катта йўқотиш, аммо уэльслик футболчи бу ўринни тўлдира олади.

Қачондир кимдир Криштиану ўхшаб жамоани тарк этади. Бу ўрнини тўлдириш қийин бўлган катта йўқотиш, – дейди Гиггзнинг сўзларини келтиради Squawka нашри. – Аммо Бэйл кўп йирик ўйинлар ўзини кўрсатди ва у ўзидан талаб қилаётган барчасини амалга ошира олади.