Райан Гиггз: Рэмзи сингари футболчилар кўчада қолишмайди
Ads

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз "Арсенал"даги шогирди Аарон Рэмзининг бошқа жамоага ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Аарон исталган клубда тўп суриши мумки, у ҳар қандай чемпионатда ўйнай олади. У ўн йилдан буён “Арсенал”да юқори савияда ўйин кўрсатиб келмоқда. У Уэльс терма жамоасида ҳам улкан тажрибага эга.

Агар у бир мавсумда 40-45та ўйинда иштирок этадиган бўлса, камида 15та гол уриши мумкин. Бундайлар кўчада қолмайди. Қолаверса у инсон сифатида ҳам ажойиб характерга эга. Шундай экан у кетса, қайсидир жамоа яхшигина футболчига эришади”, - дейди Гиггз.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби Рэмзига тез орада шартнома таклиф қилиши борасида хабарлар тарқалган эди.