Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби “Зальцбург” ярим ҳимоячиси Амаду Эдара билан шартнома имзолади.

Берилган маълумотларга қараганда 20 ёшли малилик футболчи лейпцигликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган ва у 8-рақамда тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, “Лейпциг” ва “Зальцбург” клубларининг ҳомийси битта - Red Bull ҳисобланади.

Маълумот учун, Эдара жорий мавсум Австрия чемпионатида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)