Германия Бундеслигасининг 15-турида “РБ Лейпциг” ўз майдонида “Боруссия” Дортмундни қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйин 1:3 ҳисобида “Боруссия”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни дортмундликлар сафида Эрлинг Холанд (71', 84') дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Жейдон Санчо (55') муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голини эса Александер Серлот (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)