Германия Бундеслигасининг 16-турида “РБ Лейпциг” сафарда “Вольфсбург” меҳмони бўлди.

“Volkswagen Arena”да кечган ўйин голларга бой бўлди ва 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Мезбонлар сафида голларни Ваут Вегорст (22') ҳамда Ренато Штеффен (35') киритди, “РБ Лейпциг” сафида эса Норди Мукиеле (5') ҳамда Вилли Орбан (54') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар