Ads

Яқиндагина Ральф Хазенхюттль билан хайрлашган "РБ Лейпциг" унинг ўрнига янги бош мураббий топди.

Sky Sport тарқатган хабарга кўра “буқалар”ни янги мавсумда Ральф Рангник бошқаради. Айтиш лозимки, Рангник айни дамда клубда спорт директори вазифасида фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 59 ёшли ушбу мутахассис учун жамоа бошқарувини ўз қўлига олиш биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. У 2015/16 йилги мавсумда ҳам "РБ Лейпциг"га вақтинчалик бош мураббийлик қилган.