Ads

УЕФА 5 март куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Реал" – "Аякс" ва "Боруссия Д" – "Тоттенхэм" ўйинларини бошқарадиган ҳакамларни эълон қилди.

Унга кўра Мадриддаги учрашувни германиялик Феликс Брих, Дортмунддаги ўйинни эса голландиялик Данни Маккели бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги ҳар иккала ўйин ҳам 5 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.