Ads

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 26-тур марказий баҳси Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида кечади. Шу куни “Реал” чемпионат пешқадами ва амалдаги чемпиони ҳисобланган “Барселона”ни қабул қилади.

real_4

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Барселона” “Реал”га қарши меҳмонда ўтказилган сўнгги 6та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонган.

- “Реал” сўнгги бор “Барселона”на 2017 йилнинг 16 август куни Испания Суперкубоги учун баҳсда мағлубиятга учратган. Мадридликлар шундан буён ўзларининг азалий рақибларига қарши 4 марта майдонга тушишди, бироқ, уларнинг ҳеч бирида зафар қуча олишмаяпти.

- Ўтказилган сўнгги 29та “Эль-класико”дан 25тасида 3тадан кўп гол киритилмоқда.

“Реал” ўз майдонида ўтказилган сўнгги 9та “Эль-класико”дан 8тасида “Барселона” дарвозасига 2тадан кўп гол ура олмаяпти.

- “Барселона” жорий мавсум Ла Лигада ўтказилган сўнгги 12та ўйиндан 10тасида ғалаба қозонган.

- “Реал” айни дамда ўтказилган 25та тур якунларига кўра 48 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

- “Барселона” эса 57 очко жамғарган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.

- “Реал” ва “Барселона”нинг Мадридда ўтган сўнгги тўқнашувида каталонияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган.

bars_2

Тахминий таркиблар:

"Реал" Мадрид – "Барселона"

Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид)

Бошланиш вақти: 00:45

Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

"Барселона": Тер Штеген – Семеду, Пике, Умтити, Альба – Бускетс, Ракитич, Видаль – Дембеле, Месси, Суарес.

"Реал": Куртуа – Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон – Каземиро, Модрич, Кроос – Винисиус, Васкес, Бензема.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
02/03/2019 09:24
Олға Барса..бу мадридликларга бир кўрсатиб қўй ким зўрлигини