“Реал” - “МЮ” учрашуви учун тахминий таркиблар
Ads

Бугун Македониянинг Скопье шаҳрида Европа Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади. Мазкур қарама-қаршиликда амалдаги Европа чемпионлар лигаси ғолиби Мадриднинг “Реал” клуби Европа Лигаси бош соврини соҳиби “Манчестер Юнайтед” билан куч синашади.

Ушбу ўйинни Жанлука Рокки бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

УЕФА-2017 Суперкубоги
23:45  “Реал”
(Испания) – “Манчестер Юнайтед” (Англия)

Тахминий таркиблар:

Реал: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Кроос, Модрич, Каземиро, Бэйл, Бензема, Роналду

“МЮ: Де Хеа, Валенсия, Линделеф, Смоллинг, Блинд, Эррера, Погба, Матич, Мхитарян, Рашфорд, Лукаку.