Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Фламенго" ярим ҳимоячиси Жезус Рейньега жиддий қизиқиш билдира бошлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 16 ёшли бразилиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган 70 млн евролик товон пулини тўлашга ҳам тайёр.

Таъкидлаш лозимки, Рейньега шунингдек "Ювентус", "Рома" ва "Манчестер Сити" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Рейнье Бразилия U-17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Унинг “Фламенго” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган.