“Реал” 17 ёшли вундеркинд борасида “Сантос” билан келишувга эришди

Бразилиянинг “Сантос” клуби хавбеки Родриго Гоэс  Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтишга яқин турибди.

Испан нашрларида ёзишларича, “қироллик клуби” 17 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришди. Трансфер суммаси 45 млн еврони ташкил этади ва яна 15 млн евро миқдоридаги бонус ҳам бор.

Қайд этиш жоиз, Родригонинг  трансферига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ “Реал” президенти Флорентино Перес бу борада каталонияликлардан анча илдамроқ ҳаракат қилди ва ўз мақсадига эришгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!