“Реал” 24 йиллик антирекордини такрорлади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионати 16-турида атиги 24 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Бу 1993/94 мавсумдан (24) бери энг ёмон кўрсатгич ҳисобланади.

Айни дам “Реал” Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. 24 гол Ла Лигада олтинчи кўрсатгич ҳисобланади.

Бундан ташқари жамоанинг ўйинларига ўртача 63 747 мухлис ташриф буюрмоқда. Бу клубнинг 2002/03 мавсумдан бери энг ёмон кўрсатгичи бўлиб турибди. Бу мавсум энг Ла Лига 7-турида (78 672) "Атлетико"га қарши ўйинда мухлис келган бўлса, "Хетафе"га қарши Ла Лига 1-турида 49 мингдан кам томошабин стадионга келган.