Ads
Одатда Испания чемпионатининг икки гранди - "Барселона" ва "Реал" вакиллари футбол бобида бир бирларининг юксак натижаларини эътироф этавермайди. Бироқ, Каталония клуби етакчиси Лионель Месси кўрсатаётган ўйин мадридликларни ҳайратга солаётгани ошкор бўлди.

"Реал" таркибида узоқ йиллар сермаҳсул ўйин кўрсатиб, жамоанинг тирик афсонасига айланган Рауль "Барселона" тўпурари Лионель Мессига қойил қолганини яширмади.

- Лео, мен сенинг Ла лигадаги ўйининг ва мунтазам ураётган голларингни кўриб мазза қиламан, - деди Рауль.

Испания чемпионатининг 18-турида Каталония клубининг ўз майдонида "Лас-Пальмас"га қарши учрашуви Лионель Месси учун рекорд кўрсаткични тақдим этди. Учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган Лионель Месси Испания чемпионатида ўзи рўбарў келган барча жамоаларга тўп киритган футболчига айланди. "Лас-Пальмас" аргентиналик ҳужумчидан гол ўтказган Испаниянинг 35-клуби бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Лионель Месси "Реал"нинг афсонавий ҳужумчиси Раулга етиб олди.

SPORTS.uz