“Реал” клубининг Вальдебебасдаги қароргоҳида жамоанинг венгриялик афсонавий ҳужумчиси Ференц Пушкашни хотирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ҳамда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто иштирок этди. Мартабали шахслар Пушкаш ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маълумот учун, Пушкаш “Реал” сафида ўтган асрнинг 50-60 йилларида тўп сурган ва 242 та гол урган. У мадридликлар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Роналду, Рауль, Ди Стефано, Сантильяне ва Бенземадан сўнг 6-ўринда туради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)