"Реал" Мадрид клуби "Бавария" хавбеки Тьяго Алькантара учун курашни давом эттирмоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра "қироллик клуби" 27 ёшли испаниялик футболчи учун немис грандига 40 миллион евро таклиф қилади. Қайд этиш лозимки, Тьягонинг хизматларига шахсан жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Тьяго Алькантара жорий мавсум "Бавария" сафида жами 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.