“Реал” “Арсенал”да ўйнаётган “Барселона” тарбияланувчиси учун 55 млн евро тўламоқчи
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельериннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Бир қатор испан нашрларининг ёзишича “қироллик клуби” 22 ёшли “Барселона” тарбияланувчиси учун “канонирлар” сўраётган 55 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Бельерин жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 36та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар