“Реал” аъзоси Европа топ чемпионатларида барчадан самарадор экани аниқланди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Васкес голли узатмалар самарадорлиги бўйича Европа чемпионатларида барчадан самарадор экани маълум қилинди.

26 ёшли футболчи ҳар 135,71 дақиқада шерикларини голли пас билан таъминлаши аниқланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин ПСЖ юлдузи Неймарга тегишли – ҳар 137,35 дақиқада голли узатма. Учинчи ўриндан “Барселона” етакчиси Лионель Месси жой олди – ҳар 182,5 дақиқада голли пас.

Лукас Васкес жорий мавсумда “Реал”нинг 22 ўйинида майдонга тушиб,  3 та гол ва 7 та узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!