Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепе яқинлашиб келаётган қишки трансфер даврида Хитойга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридага манбаанинг ёзишича 33 ёшли футболчининг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Аммо, томонлар янги шартнома борасида келиша олишмаган. Португалия терма жамоаси аъзосига эса Хитойдан бир нечта яхши таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Пепе ушбу мавсум “Реал” сафида чемпионатнинг 8та учрашувида иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой футбол федерацияси мамлакат клубларига легионерлар бўйича чекловларни жорий этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.