Ads

"Реал" клубининг аксарият мухлислари трансфер ойнасининг сўнгги кунида жамоадан фаоллик ва бирор-бир юлдуз футболчи сотиб олишини кутаётган эдилар, аммо "қироллик клуби" бош мураббийи Хулен Лопетеги клуб бошқа трансфер амалга оширмаслигини маълум қилди.

"Марианонинг келиши билан , бизда барча чизиқлар тўлди. Фақат Майораль ижарага берилиши мумкин. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа жамоага ўтиши керак. 

Мен таркибиздан қониқдим. Ҳозирги футболчиларимдан максимал самара чиқаришга ҳаракат қиламан", - деди Лопетеги.