УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида “Реал” ўз майдонида “Аталанта”ни қабул қилди.

Мадриддаги ўйин голларга бой кечди. Якунда эса 3:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг қўли баланд келди. “Реал”нинг голларига Карим Бензема (34'), Серхио Рамос (60') ва Марко Асенсио (85')  муаллифлик қилган бўлса, “Аталанта”нинг ягона жавоб тўпини Луис Муриэль (83') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)