"Реал" ЕЧЛда сўнгги 11 йил ичидаги энг тезкор голини ўтказиб юборди
Москванин ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Никола Влашич ЕЧЛ 2-турида "Реал"га қарши ўйинда ҳисобни очди.
Хорватиялик футболчи Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозани 65-сониядаёқ ишғол қилишга эришди. Бу "Реал"нинг ЕЧЛда сўнгги 11 йил ичида ўтказиб юборган энг тезкор голи бўлди.
Ёдингизда бўлса, 2007 йил "Бавария" футболчиси Рой Макай "қироллик клуби"га қарши ўйиннинг 10-сониясидаёқ рақиб дарвозасига гол киритган эди.
Бу ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор гол эканлигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар