“Реал” ЕЧЛдаги сўнгги 30 ўйинда илк бор гол урмади
Ads

Мадриднинг “Реал” жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Москвада ЦСКАга қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Мадридликлар Европа Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 30 ўйинда илк бор гол уриш уддасидан чиқмади. Бунгача “Реал” қаторасига 29 ўйинда рақиб дарвозасига камида битта гол уриб келаётган эди.

Сўнгги марта “Қироллик клуби” 2015/16 йилги мавсумда “Манчестер Сити”га қарши беллашувда гол урмаганди. Ўшанда ўйин нурсиз дуранг билан тугаган – 0:0.

ЦСКА билан ўйинда “Реал” рақиб дарвозасига 26 та зарба йўллади, шулардан 3 таси дарвоза томон аниқ борди. Зарбаларнинг иккитаси устунга ва яна битаси тўсинга тегди.