Ads

Мадриднинг “Реал” клуби етакчилари Серхио Рамос, Марсело ва Криштиану Роналду жамоа бош мураббийлигига ким фаворит эканлигини аниқлашди.

Tribalfootball тарқатган хабарга кўра жамоанинг ушбу уч етакчиси Зидандан бўшаган лавозимга Микаэль Лаудрупнинг келишини исташмоқда.

Маълумот учун, 53 ёшли даниялик мутахассис айни дамда Қатарнинг "Ал-Райян" клубини бошқармоқда. У шунингдек "Брондбю", "Хетафе", "Спартак", "Мальорка" ва "Суонси" каби жамоаларда ҳам ишлаган.