“Реал” етакчилари ўртасида кичик можаро келиб чиқди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсел ва ярим ҳимоячиси Лука Модрич “Жирона”га (1:2) қарши кечган Испания чемпионати 10-тур баҳсида келиша олмай қолган ва оғзаки “жанг” қилишган, дея хабар беради AS нашри.

Бразилиялик футболчи 66-дақиқада майдонни тарк этаётиб, хорватиялик футболчининг танқидига чидаб тура олмаган ва шундай жавоб қайтарган: “Мени муваффақиятсиз деяпсан... Ўзингчи ундай эмасми?”. Ушбу кичик можаро Deportes Cuatro телеканалида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ушбу сафардаги учрашувда 2:1 ҳисобида мағлубият учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!