"Реал" футболчилари диетага "ўтиришди"

Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари коронавирус пандемияси ортидан Ла Лигада юз берган тўхталиш вақтида диетага "ўтиришди".

Шунингдек, мадридликлар фитнес мураббийи "қаймоқрангликлар"га уй шароитида алоҳида машғулотлар тайинлади.

"Реал" мураббийлар штаби карантин вақтида футболчилар ортиқча вазн олмасликлари учун шундай йўл тутишларига тўғри келди, дейилади испан матбуотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!