“Реал” футболчиси Германияга йўл олди (Фото)
Ads

 

Испаниянинг “Реал” клуби ҳимоячиси Филипп Линхарт фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди. Уни “Фрайбург” ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, германияликлар “қироллик клуби” аъзосини ижара асосида Бундеслигага олиб келишган.

Шунингдек, “Фрайбург” клуби Филипп Линхартнинг ижара муддати тугаганидан сўнг сотиб олиши ҳам мумкин.