Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио икки ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Бунга унинг машғулотлар пайтида тиззасидан олган жароҳати сабаб бўлган. Шу сабаб у Испания чемпионатидан ўрин олган “Малага”га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган.

Маълум бўлишича, у шунингдек, "Атлетико" билан бўладиган Испания чемпионати ва “Фуэнлабрада” билан Испания кубоги баҳсларини ҳам ўтказиб юборади.

21 ёшли футболчи бу мавсум барча турнирларда 20 ўйинда майдонга тушиб, 7 голга муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар