Ads

18 ёшли футболчининг "Реал"нинг иккинчи жамоаси - "Кастилья"га ўтказилиши борасида хабарлар тарқалганидан сўнг уни ижарага олишни истовчи жамоалар қўпайиб кетди. Гап «Райо Вальекано», «Вальядолид», «Бетисе», «Реал Сосьедад», «Леганес», «Жирон», «Эспаньол», «Нант» ва «Удинезе» жамоалари ҳақида кетмоқда.

Футболчининг ўзи эса "қироллик клуби"ни тарк этишни истамаяпти. Футболчининг агенти ҳам мижозининг "Кастилья"га ўтказилишига совуқ муносабат билдирди.