"Реал" ҳам Канте учун курашга қўшилди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato тарқатган хабарга қараганда "қироллик клуби" франциялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Қайд этиш лозимки, Кантега шунингдек "Ювентус" ҳам асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Канте жорий мавсум "Челси" сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери 100 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!