Ads

"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали учун яна бир гранд клуб кураш бошлади.  TalkSPORT тарқатган хабарга кўра 27 ёшли сенегаллик футболчига Мадриднинг “Реал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, Кулибали учун “қироллик клуби”дан ташқари шунингдек "Арсенал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг шартномасида белгиланган товон пули 100 млн еврони ташкил этади.