Ads

"Реал" Мадрид клуби мавсумни "Леганес" сафида ижара асосида ўтказаётган дарвозабони Андрей Лунинни ортга қайтаришни режалаштирмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Кейлор Навас “қироллик клуби”дан кетиши мумкин. Шу боисдан ҳам мадридликлар украиналик посбонни яна "Сантьяго Бернабеу"га қайтаришни режалаштиришмоқда. Бироқ, Луниннинг ўзи “Реал”га қайтмоқчи эмас ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Леганес”да қолишни истамоқда.

Маълумот учун, Лунин жорий мавсум “Леганес” сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 2та гол ўтказиб юборди.