“Реал” Касильядан вос кечмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ўз дарвозабони Кико Касильядан вос кечмоқчи.

31 ёшли голкипер “Реал”да 3 мавсумдан бери ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу жамоада у мадридликларнинг ассосий дарвозабони Кейлор Наваснинг ўринбосари тариқасида 34 расмий учрашувда майдонга тушган, аммо Касилья костарикалик посбон билан биринчи ўрин учун кураш олиб боролмади, дея El Confidencial нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, “қаймоқранглилар” “Атлетик” голкипери Кепа Аррисабалага ўз қизиқишини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!