Ads

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва ҳимоячи Серхио Рамос Испания Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган «Фуэнлабрада» клубига қарши сафар ўйинида майдонга тушмайди.

Sport.es хабарига кўра, бош мураббий Зайниддин Зидан етакчи футболчиларига дам беришга қарор қилган. Шунингдек, Роналду ва Рамос бугунги машғулотларни ҳам ўтказиб юборган.

Испания Кубоги 1/16 финалидан ўрин олган «Фуэнлабрада» — «Реал» ўйини 26 октябрь куни, жавоб баҳси эса 29 ноябрь куни ўтказилади.