Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични тезроқ ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.

Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 23 ёшли сербиялик футболчининг трансфери учун римликларга 150 миллион евро ва унга қўшимча яна 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқчи. “Реал” футболчининг ўзига йилига 6 млн евро маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Сергей Милинкович-Савич якунланган мавсум “Лацио” сафида А Сериянинг жами 35та баҳсида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.